Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Федерал божхона хизмати бошлиғи Андрей Бельяниновнинг ҳамда «Арсенал» компаниялар гуруҳи раҳбари, илгари Бельяниновнинг маслаҳатчиси бўлган Сергей Лобановнинг уйларида тинтув ўтказди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Тинтув чоғида уйлардан пулга тўлдирилган пойабзал қутилари ва қадимий расмлар топилди.
Тергов ҳаракатлари Россияга қимматбаҳо алкоголь маҳсулотларининг контрабанда йўли билан олиб кирилиши юзасидан «Форум» холдинги раҳбари Дмитрий Михальченкога нисбатан олиб борилаётган иш билан боғлиқдир.
Изоҳ (0)