ИШИД террорчи ташкилоти Нормандиядаги черковга уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда, Reuters’га таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳужум 26 июль куни Франция шимолидаги Нормандия шаҳрининг Сент-Этьен-дю-Рувре черковига уюштирилди. Унинг оқибатида 84 ёшли роҳиб ҳалок бўлди, бир неча тутқун яраланди, террорчиларни эса полиция отиб ташлади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)