Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри марказидаги ҳукумат даҳасида жойлашган бўш қолган мактаб биносига 24 июль, якшанба куни ракета бориб тушди, ҳеч ким жабрланмади. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ракетанинг портлаши оқибатида 23 июль, шанба куни юз берган терактдан сўнг чет эл элчихоналарида юқори тайёргарлик режимига келтирилган сигнализациялар ишлаб кетди.
Афғонистон ИИВнинг маълумотларига кўра, 23 июль куни бўлиб ўтган теракт оқибатида 80 киши ҳалок бўлди. Яна 231 нафари яраланди. Терактда ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)