Афғонистон ҳарбийлари ва махсус хизматлари 10 вилоятда ўтказган операция давомида 53 жангари, жумладан, ИШИДнинг 49 нафар аъзоси йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шунингдек, 14 нафар жангари яраланган, уч нафари қўлга олинган. ИШИД аъзолари ҳукумат қўшинларининг Нангархар вилоятидаги марраларга ҳужуми давомида ўлдирилди. Гуруҳнинг 10 та бункери ва қурол-яроғ омбори ҳам йўқ қилинди. Операция чоғида Афғонистон армиясининг 4 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.
Кенг кўламдаги операция 23 июль, шанба куни мамлакат пойтахти Кобулда содир этилган ва 80 киши қурбон бўлиши, 230 дан ортиқ киши жароҳатланишига олиб келган терактдан сўнг ўтказилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)