Шимолий Каролина аэропортида двигателида олов чиққан самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда, ABC телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Delta компаниясига тегишли Boeing 717 Флорида штатидаги Тампа шаҳридан Нью-Йоркка рейс амалга ошираётган эди. Унинг бортида юздан ортиқ йўловчи бор эди.
Двигателлардан бирида чиққан ёнғин самолёт ҳаводалигидаёқ ўчирилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)