Виржиния штатидан сенатор Тим Кейн уни вице-президенти сифатида танлаган Ҳиллари Клинтон билан телефон орқали мулоқот ўтказганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мен учун сайловларда унинг шериги бўлиш катта шараф. Майамига эртага бўлажак парвозимни сабрсизлик билан кутяпман», — дея ёзган сиёсатчи Twitter’даги саҳифасида.
Кейн 58 ёшда. Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, у католик бўлиб, испан тилида эркин сўзлашади. 2005 йилда Кейн Виржиниянинг губернатори этиб сайланган. 2012 йилда эса Виржиния сенаторлигига сайланган.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни республикачи Дональд Трамп Индиана губернатори 57 ёшли Майк Пенсни вице-президентликка ўз номзоди сифатида танлаган эди.
Изоҳ (0)