Ўтган ой Кобулда ўғирлаб кетилган ҳиндистонлик аёл Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан жангарилар қўлидан озод қилинди ва бугун, 23 июль кечаси Ҳиндистоннинг Афғонистондаги элчиси Манпрет Вохра кузатувида Деҳлига учиб кетади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Aga Khan ривожланиш жамғармасида гендер масалалари бўйича катта техник маслаҳатчи бўлиб ишлаган Жудит Д’Суза 9 июнь куни ўғирлаб кетилган эди. Бу жиноят мотивлари ҳалигача ноаниқ, бирорта гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаяпти.
Изоҳ (0)