Ўзбекистонлик спортчилар Рио—2016 Олимпиадасида қўлга киритадиган медаллари учун қанча мукофот пули олиши маълум қилинди, деб хабар берди «Оламспорт».
Рио-де-Жанейро мезбонлигидаги ёзги олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиққан ўзбекистонлик спортчи 200 минг АҚШ долларини қўлга киритади.
Кумуш медаль учун 100 000 доллар ваъда қилинди, мусобақаларда кучли учталикка кириб, бронза медалини қўлга киритган спортчи 75 минг АҚШ долларига раво кўрилади.
5 август куни старт оладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида 70 нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)