Озарбайжоннинг қадимий шаҳарларидан бири — Шекида III Анъанавий ширинликлар халқаро фестивали бўлиб ўтди, деб ёзади «Транд.аз».
Фестивалда Озарбайжоннинг 19 ҳудуди ва дунёнинг саккиз мамлакати — Индонезия, Россия, Ҳиндистон, Франция, Греция, Ўзбекистон, Эрон ва Украинадан қандолатчилар иштирок этиб, ўзларининг анъанавий ширинликларини намойиш қилди.
Фестиваль доирасида иккита — чет эллик меҳмонлар орасида ва озарбайжонлик пазандалар ичида танлов ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати қарори билан, халқаро фестивалда ўзбекистонлик қандолатчилар ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни Индонезия ва Ҳиндистон, учинчи ўринни Эрон вакиллари эгаллади.
Изоҳ (0)