20 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Трамп республикачилардан АҚШ президентлигига номзод бўлди. 8 ноябрда бўладиган президент сайловида у ҳамда Демократик партия вакили Ҳиллари Клинтон рақиб бўлиши кутилмоқда.
2. Эрдўғоннинг минглаб тарафдорлари тўнтаришга уриниш иштирокчиларига нисбатан ўлим жазоси қўлланишини талаб қилмоқда. Аввалроқ Эрдўғон Туркияда ўлим жазоси жорий қилиниши мумкинлигини ҳақида айтиб ўтганди.
3. ФВВ Сирғали бозорида махсус-тактик ўқув машқи ўтказди. Ўқув машқи ғоясига кўра шартли равишда зилзила содир бўлиши натижасида маъмурий бинода ёнғин содир бўлади.
4. QazaqGeo: Орол тикланмоқда, саҳро аста-секин чекинмоқда. Кўкоролдаги тўғон денгизнинг бир қисмини қутқариш учун асос яратишга кўмак берди.
5. «Ўзбекнаво» Сарвар ва Комил ҳамда Ситора Фармонованинг лицензияси нима сабабдан тугатилганини маълум қилди. Ситора Фармонова эса «лицензиям вақти тугаган» деб юрган экан.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)