Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг Фан ва халқаро хавфсизлик институти экспертлари сунъий йўлдошдан олинган суратларда КХДР ҳудудидаги ядро объектини аниқлади, у ҳақда бунгача ҳеч қандай маълумот бўлмаган, деб ёзади «РИА Новости» ташкилот маърузасига таяниб.

Фото: AP

Фото: AP

Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, Шимолий Корея ҳукумати уранни бойитиш учун центрифугаларни яратишда авиация эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаириш бўйича фабрика биносидан фойдаланган бўлиши мумкин, у Пенхен авиабазаси яқинида, Йонбендаги реактордан 43 км узоқликда жойлашган.

КХДРдан қочиб ўтганлар мамлакатда центрифуга ишлаб чиқариш бўйича учта фабрика борлигини таъкидлайди. Уларнинг қаерда жойлашганлигини мамлакат ҳукумати ошкор қилмаяпти.

Марказ маърузасида айтилишича, ўз исмини очиқламаган мансабдор Пхеньянда уранни бойитиш учун 200 дан 300 тагача центрифуга борлигини маълум қилган.

КХДРнинг ядро объектлари ҳақидаги тўлиқ маълумот мамлакат ядро дастури бўйича халқаро келишувга эришиш учун зарур бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим