Эстония терма жамоаси ва «Аугсбург» клуби ҳимоячиси Рагнар Клаван фаолиятини Англиянинг «Ливерпуль» клубида давом эттиради. Бу ҳақда «Спорт-экспресс» клуб матбуот хизматига асосланиб хабар тарқатди.
Трансфер 4 миллион фунт-стерлингни ташкил қилгани айтилган. Бош мураббий Юрген Клопп бу қарорга "Ливерпуль" Европа Лигасининг 1/16 финалида «Аугсбург» билан ўйнаганидан кейин келган. Ўшанда ливерпулликлар ҳар икки ўйин натижасига кўра 1:0 ҳисобида зафар қучганди.
Ўтган мавсум Германия Бундеслигасида 31 та ўйин ўтказган Рагнар Клаван «Ливерпуль» ҳимоячиси Коло Туренинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.
Изоҳ (0)