Саудия арабистонилик тадбиркор Туркияда ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг чиқишини CNN Turk телеканали эфирига трансляция қилган телефон учун 1 миллион риёл (266 минг доллар) таклиф этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тўнтариш юз берган тунда Эрдўғон CNN Turk студияси ва бошловчи Ханда Фират билан смартфонлар учун дастур — FaceTime оқали алоқага чиқди. Туркия етакчиси ўз мурожаатида фуқароларни кўчаларга чиқиш ва исёнчиларга қаршилик кўрсатишга чақирди.
ОАВга кўра, саудиялик тадбиркор қурилмани «Озодлик телефони» деб атаган.
Изоҳ (0)