Испания футбол терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб Хулен Лопетеги тайинланди. Бу ҳақда, терма жамоа расмий сайтига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Лопетеги бунга қадар Португалиянинг «Порту» жамоасида ишлаб келаётган эди. У 21 июль кечаси терма жамоанинг Лас-Росасдаги базасида бош мураббий сифатида таништирилади.
Илгари 49 ёшли Лопетеги U-19, U-20 ва U-21 ёш категорияларидаги Испания термалари билан ишлаган эди. У U-19 ва U-21 ёш категорияларидаги терма жамоалар билан Европа чемпионлигини қўлга киритган эди.
Унга қадар терма жамоага Висенте дель Боске бошчилик қилиб келаётган эди.
Изоҳ (0)