Афғонистон қуролли кучлари охирги сутка давомида 119 жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, операция давомида «Толибон» ҳаракатининг 22 жангариси, шу жумладан, Ҳилманд вилоятининг Сангин шаҳрида жойлашган гуруҳ раҳбари Мавлавий Аках йўқ қилинди.
Нангархар вилоятининг Ачин туманида содир бўлган тўқнашувлар давомида ИШИД гуруҳининг 48 аъзоси ўлдирилди. Яна 49 жангари Пактия вилоятида йўқ қилинди.
Операция давомида қурол-яроғ захиралари топилди, шунингдек, қўлбола портловчи ускуналар ва миналар зарарсизлантирилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)