Олмаота полицияси шаҳар марказида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказишни якунлади, деб ёзади «ТАСС» шаҳар ички ишлар департаментига таяниб.
«Тезкор-қидирув тадбирлари тугалланди. Жиноий тавсифга эга маълумот текширилди. У тасдиқланмади», — дейилади муассаса хабарида.
Аввалроқ Олмаотанинг Гоголь-Зенков-Макатаев-Абдуллин кўчалари кесишмасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилаётгани маълум қилинган эди. Фуқаролардан тинчлик сақлаш ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг барча талабларига бўйсуниш сўралди. Кўп қаватли уйларда яшовчилар эвакуация қилинди, автомобиль ҳаракати ёпиб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Олмаотада содир бўлган отишма қурбонлари сони олти кишига етди. Шулардан тўрт нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари, бири чегарачи ва яна бири ИИВ пенсионери бўлган.
Изоҳ (0)