Олмаота полицияси тезкор-қидирув тадбирларини олиб бормоқда, деб ёзади «Газета.ru».
«Гоголь-Зенков-Макатаев-Абдуллин кўчалари кесишмасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда», — дейилади ҳуқуқ-тартибот органлари хабарида.
Таъкидланишича, ҳудуд камуфляж ва ниқоб кийиб, қурол таққан кишилар томонидан тўсиб қўйилган. Шунингдек, Қозоғистон Миллий гвардияси ҳарбий техникаси ҳам жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Олмаотада содир бўлган отишма қурбонлари сони олти кишига етди. Шулардан тўрт нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари, бири чегарачи ва яна бири ИИВ пенсионери бўлган.
Изоҳ (0)