Миллиардер Дональд Трамп Республикачилар партиясининг Огайо штати Кливленд шаҳридаги умуммиллий қурултойида АҚШ президентлигига номзод ҳақидаги масала кўриб чиқилаётган пайтда кўпчилик овозга эга бўлди, дея хабар бермоқда Reuters. Шу тариқа, у давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини расман илгари суриш ҳуқуқига эга бўлди.
Штатларда праймериз ва активлар йиғилишлари шаклидаги дастлабки сайловлар натижаларига кўра, Трамп ўз номзодини қўйишни кафолатлаш учун етарлича миқдорда партиядошлари овозларини қўлга киритди.
Президент сайловлари 8 ноябрда бўлиб ўтади. Сайлов кампаниясининг асосий босқичида Дональд Трамп ҳамда Демократик партия вакили Ҳиллари Клинтон рақиб бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)