Португалия терма жамоаси ва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг умри давомида хайрия ишлари учун сарф этган маблағи 10 миллион еврога яқинлашиб қолди. Бу ҳақда «Стадион» «Футбол на куличках» нашрига асосланиб хабар берди.
Криштиану Евро—2016 ғолиблиги учун унга берилган 275 минг еврони хайрия ишлари учун ажратиб юборди. Бундан ташқари у Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучганидан кейин олган пулларини ҳам шу мақсадда йўналтирди.
Спортчилар орасида хайрия ишлари учун пул ажратувчилар рейтингида Криштиану Роналду 1-ўринни эгаллаб тургани қайд этилган.
Изоҳ (0)