Киевда 20 июль, чоршанба куни маҳаллий вақт билан 7:45 да автомобиль портлаши оқибатида таниқли журналист Павел Шеремет ҳалок бўлди. У уйидан атиги бир неча ўн метр силжишга улгурганди. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар бермоқда.
Машина «Украинская правда» раҳбари Алёна Притулага тегишли эди, аммо унинг ўзи автомобилда бўлмаган. Ҳодиса жойига Украина миллий полицияси раҳбари Хатия Деканоидзе келгани билдирилмоқда.
Павел Шеремет Беларусда туғилган ва вояга етган. Маҳаллий телевидение ва ОRT телеканалида ишлаган. Президент Лукашенко тузуми билан келишмовчилик туфайли Россияга кўчиб ўтишга мажбур бўлган. Охирги беш йил мобайнида «Украинская правда» нашри, шунингдек, телевидение ва радиода бошловчи сифатида фаолият кўрсатганди.
Изоҳ (0)