«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер-Лигаси тақвими ноқулай тузиб чиқилгани борасида ўз эътирозини билдирди. Бу борада мутахассис ўзининг собиқ жамоаси «Челси»га қарши ўйин олдидан рўй берадиган ҳолатга эътибор қаратган.
«Чемпионат»нинг Daily Mail нашрига асосланиб хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари Премьер-Лига 9-турида тўқнаш келади. Ўйин 22 октябрь санасига тайин қилинган.
«Юнайтед» мазкур беллашувни бир кун кейинга суришни сўраб АПЛга мурожаат қилиши мумкин. Сабаби 20 октябрь куни клубнинг Европа Лигаси доирасида ҳам ўйини бор. Уч сутка ичида иккита жиддий беллашувда майдонга тушиш Жозе Моуриньонинг жиддий эътирозига сабаб бўлган.
АПЛ «МЙ»нинг талабини қондириши катта эҳтимол. Бунинг учун клуб расмий ариза билан ташкилотга мурожаат қилиши керак.
Изоҳ (0)