АҚШнинг Кливленд шаҳрида Республикачилар партиясининг йиғини бўлиб ўтаётган жой яқинида турган полиция автомобили ёнида отишма содир бўлди, деб ёзади «РБК».
Қурбонлар ҳақида хабар келиб тушганича йўқ.
Кейинроқ Кливленд полицияси ўз Twitterида маълум қилишича, автомобиль ўққа тутилмаган.
Кливленд шаҳрида республикачилар йиғини вақтида кучли хавфсизлик чоралари кўрилди, бу Луизиана ва Техасда полициячиларнинг ўққа тутилиши билан боғлиқ сўнгги ҳодисаларга бориб тақалади. У ерда ҳужумлар натижасида саккиз нафар тартиб посбони ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)