Жорий йилнинг 17—20 июль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Камолот» ёшлар оромгоҳида ёш журналистларнинг медиа-тренинги бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати матбуот маркази хабар берди.
Унда ҳаракат фаолиятини ёритишда ўз иқтидорини намойиш этган 150 нафар ёш ҳаваскор журналистлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Дастлаб, ёш журналистлар оромгоҳ ҳаёти билан яқиндан танишиб чиқди. Шундан сўнг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Уч кун давомида ёш журналистлар учун соҳанинг малакали мутахассислари томонидан ахборот хизмати ва унинг ташкилот фаолиятидаги аҳамияти, жамоатчилик олдида чиқиш технологияси ва нотиқлик маҳорати, оммавий ахборот воситаларида ёшларга оид лойиҳаларни тайёрлаш технологияси, маҳорот дарслари, шунингдек, таҳриятларда ёшлар масалалари бўйича мавжуд илғор тажрибалар тақдимоти ташкил этилди.
Изоҳ (0)