19 июль сешанба куни Тайванда сайёҳлар гуруҳини олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради ва ёниб кетди, деб ёзади «РБК».
Сайёҳлар пойтахт Тайбэй яқинидаги аэропортга кетаётган эди. ЙТҲ натижасида 26 киши ҳалок бўлди.
Автобусда 24 киши — саккиз эркак ва 16 аёлдан иборат сайёҳлик гуруҳи бўлган. Уларнинг барчаси ҳаётдан кўз юмган. Автобус ҳайдовчиси ва экскурсия тури раҳбари ҳам ЙТҲ қурбонига айланган.
Маҳаллий ОАВлар ёзишича, автобус йўл ёқасидаги тўсиққа урилгач, ёниб кетган бўлиши мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда хитойлик сайёҳлар бўлган, аммо бу хабар тасдиқланганича йўқ.
Изоҳ (0)