Хитой Халқ озодлик армияси 19—21 июль кунлари Жанубий Хитой денгизида ўқув машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда ХХР Денгиз хавфсизлиги бошқармаси томонидан 18 июль, душанба куни чоп этилган хабарда маълум қилинди, дея хабар берди «ТАСС».
«Акваториянинг тўртта координата нуқтаси билан белгиланган қисмида ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилади. Ушбу ҳудудга кириш тақиқланган», — дейилади бошқарма ҳужжатида.
Ўқув машғулотлари ҳақида бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган. Маҳаллий кузатувчиларнинг таъкидлашича, ўқув машғулотларининг ўтказилиши Хитойнинг халқаро ҳакамлик суди томонидан қабул қилинган қарорни қабул қилмаслигини намойиш этади. Ҳакамлик суди ХХРнинг Жанубий Хитой денгизи акваторияси ва ҳудудининг катта қисмига нисбатан талаби асоссиз эканлиги ҳақида қарор қабул қилган эди.
Изоҳ (0)