Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ва вице-президенти, Дубай ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рашид ўғли билан Лондон метросига тушгани акс этган видео ва фото ижтимоий тармоқларда шиддат билан тарқалиб кетди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Gulf News нашри шайхнинг ўғли билан метрода кетаётгани акс этган видеолавҳани чоп этди. Ўз навбатида, шайхнинг ўғли Ҳамдон ижтимоий тармоқларда метрода отаси билан тушган бир қанча фотосуратларни жойлаштирди.