16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар ҳукумат органлари, аэропорт ва асосий ахборот каналлари биноларини бирин-кетин қўлга ола бошлади. Босфор бўғозидан ўтадиган кўприклар ёпилди, мамлакат бошқарувини ҳарбийлар қўлга олгани маълум қилинди, ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати жорий этилди.
Аммо амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон тарафдорлари бўлган ўн минглаб одамлар кўчаларга чиққани боис ҳарбийларнинг режаси амалга ошмай қолди. Полиция ва ҳарбий тузилмаларнинг катта қисми расмий ҳукумат томонида туриб исёнчиларга қарши курашни бошлаб юборди.
Илгарироқ воқеа жойида туширилган «қайноқ» кадрлардан иборат фотожамланмани ўқувчиларга тақдим этган эдик. Ўтган вақт ичида бутун мамлакат бўйлаб амалдаги ҳукумат назорати тикланди. Қурбонлар сони кескин ортиб, охирги маълумотларга қараганда, 265 кишини ташкил этмоқда. Шунингдек, исёнчилар етакчиси қўлга олинди.Шу муносабат билан «Газета.ru» янги фотокадрларни эълон қилди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)