16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар ҳукумат органлари, аэропорт ва асосий ахборот каналлари биноларини бирин-кетин қўлга ола бошлади. Босфор бўғозидан ўтадиган кўприклар ёпилди, мамлакат бошқарувини ҳарбийлар қўлга олгани маълум қилинди, ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати жорий этилди.
Аммо амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон тарафдорлари бўлган ўн минглаб одамлар кўчаларга чиққани боис ҳарбийларнинг режаси амалга ошмай қолди. Полиция ва ҳарбий тузилмаларнинг катта қисми расмий ҳукумат томонида туриб исёнчиларга қарши курашни бошлаб юборди.
Туркияда ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга бўлган уриниш туфайли келиб чиққан тартибсизликлар ва тўқнашувлар давом этмоқда. Ҳозиргача 90 киши ҳалок бўлди. Бутун дунё Туркияда бўлаётган ишларни кузатиб бормоқда.Reuters воқеа жойида туширилган кадрларни тақдим этиб бормоқда (1, 2).
Изоҳ (0)