Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Биринчи армия қўмондони Умит Дундарни қуролли кучлар бош штаби раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Штабнинг эски раҳбари Хулуси Ақар ҳарбий тўнтариш давомида исёнчилар томонидан қўлга олиниб, сўнг қўйиб юборилган эди.
Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Хулуси Ақар айни пайтда қаерда эканлиги номаълумлигини айтди.
Изоҳ (0)