Бугун, 16 июль куни Дэвис Кубогининг Осиё/Океания минтақалари иккинчи саралаш босқичи доирасида теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой термасига қарши навбатдаги баҳсини олиб борди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
Денис Истомин ва Фаррух Дўстов жуфтлиги хитойлик Чже Ли ва Мао-Синь Гун тандемига қарши баҳс олиб борди. 2 соату 35 дақиқа давом этган беллашувда 6:4, 3:6, 6:3, 6:4 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик теннис жуфтлиги фойдасига ҳал бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди.
Эртага, 17 июль куни ҳал қилувчи баҳслар бўлиб ўтади. Унда Денис Истомин Чже Чжанга қарши, Фаррух Дўстов эса Ди Вуга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)