«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси мамлакатда юз бераётган ҳодисалар сабабли Туркияга ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда Испаниянинг Mundo Deportivo нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Аргентиналик футболчи Туркияга «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Самюэль Это’O ўтказишни режалаштираётган хайрия ўйинидаги иштирокини муҳокама этиш учун келиши кутилаётганди. Ҳозирда мазкур ўйинда қатнашишини тасдиқлаган Каталония клубининг собиқ футбочилари Карлес Пуйоль, Деку, Эрик Абидаль, Это’O Туркияда бўлиб турибди.
Изоҳ (0)