15 июль, жума куни эрта тонгдан Тошкент шаҳри аҳолиси Ниццадаги теракт қурбонлари хотирасига Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси олдига гуллар келтирмоқда, деб хабар беради UZ24.
Шунингдек, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Facebook’даги саҳифасига мудҳиш воқеа муносабати билан жойлаштирилган суратига фойдаланувчилар томонидан ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва Франция халқига ҳамдардлик билдирилмоқда.
14 июль, пайшанба куни кечаси Ницца шаҳрида юк машинаси оломон устига бостириб бориши натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 84 кишига етди, яна 18 киши оғир аҳволда ётибди.
Изоҳ (0)