Италиянинг «Милан» жамоаси юлдузи, собиқ футболчи Андрей Шевченко Украина терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Украина футбол федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси Сергей Куницин маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Бундан олдинроқ Шевченко терма жамоа тайёргарлиги дастурини тақдим этган эди.
Украина термасининг Европа чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг Михаил Фоменко бош мураббийлик лавозимидан истеъфо берган эди.
Изоҳ (0)