Instagram ижтимоий тармоғидаги энг оммабоп сурат аниқланди. Америкалик ёш қўшиқчи Селена Гомеснинг сурати тўплаган «лайк»лар (4,2 миллион) ва қолдирилган изоҳлар (100 мингга яқин) сони бўйича рекорд ўрнатди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Суратда қўшиқчи қизил кийимда, қўлида Coca-Cola шишаси билан акс этган. Рекорд миқдордаги «лайк»ларни сурат бор-йўғи икки ҳафта ичида тўплади.
Шу тариқа Селена собиқ йигити Жастин Биберга тегишли аввалги рекордни янгилади. Бибернинг романтик сурати 3,7 миллион «лайк» тўплаган эди.
Billboard нашрининг таъкидлашича, ёш юлдуз суратининг бундай омадга эришиши тасодиф эмас. Селена Гомес Instagram’даги обуначилари сони бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади. Унинг обуначилари сони 90 миллионга яқин.
Изоҳ (0)