IBM Samsung компанияси билан ҳамкорликда энергияга боғлиқ бўлмаган тезкор хотира ишлаб чиқариш технологиясини яратди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У нафақат жуда тезкор, балки узоқ вақтга чидайдиган маълумот сақлагич бўлиб, уни мобил қурилмалар ва «ақлли» уй учун гаджетларда қўллаш мумкин.
Ўта тезкор хотирани яратиш учун ишлаб чиқувчилар магнитли моментлар технологиясини қўллади. Янги хотира қурилмаси магнит-резистив техкор хотира (MRAM) деб номланди. Ушбу технология ҳозирги намуналардан кўра юз минг марта тезкорроқ хотираларни ишлаб чиқариш имконини беради.
MRAM’ни энергия сарфи жуда паст бўлган қурилмалар, масалан, «ақлли» уй учун гаджетлар — чироқ, кузатув камералари, чироқни ўчириб-ёққичлар, розеткаларда қўллаш мумкин. Хотира қувват деярли тўлиқ йўқ бўлганида ҳам ишлай олади.
Изоҳ (0)