Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Олтинтепа» жомеъ масжидининг янги биноси 2016 йил 1 февралдаги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарорига асосан «Авайхон» кўчасида ажратилган ер майдонида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бунёд этилаётган ушбу масжид учун тайёрланган лойиҳага кўра, унинг ҳашаматли, намозхонлар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.
Таъкидлаш жоизки, қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилган.
Изоҳ (0)