Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 13 июль, чоршанба куни кучли шамол кузатилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 13 июлга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +13...+18 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +18...+23 даража, Тошкент шаҳрида +24...+26 даража, мамлакатнинг қолган қолган ҳудудларида +22...+28 даражагача илиқ бўлади.
13 июль куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +23...+28 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +30...+35 даража, Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса +35...+40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» ахборотига кўра, шу куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +41 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида +42 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +44 даражагача кўтарилиши мумкин.
Қайд этишларича, 13 июлга ўтар кечаси ва 13 июль куни кундузи Фарғона водийсидан бошқа Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кучли шамол кузатилади, бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)