Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
«Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 14—15 июнь кунлари сел келиши хавфи бор», — дейилади марказ ахборотида.
Маълумот учун, 14—17 июль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 14—15 июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16—17 июлда ёғингарчилик кутилмайди.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади, 14 июлда баъзи жойларда 15—20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)