Германия канцлери Ангела Меркель Евроиттифоқ ва Россия ўртасида жорий этилган иқтисодий санкцияларни бекор қилиш имконини берадиган келишувга эришилиши тарафдори эканлигини билдирди. Бу ҳақда у 11 июль, душанба куни мамлакатнинг Цингст коммунасида Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) томонидан ташкил этилган тадбирдаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Барчамиз Россия билан яхши муносабатларни қўллаб-қувватлаймиз. Кўпчилик Москвадан иқтисодий санкциялар олиб ташланиши тарафдори. Шахсан ўзим ҳам шуни истайман», — дея таъкидлади Меркель.
Олдинроқ канцлер Франция президенти Франсуа Олланд билан маслаҳатлашувлар якунларидан келиб чиқиб ва Минск келишувлари етарли даражада бажарилмаётганини рўкач қилиб, Россияга қарши санкциялар узайтирилиши зарурлигини таъкидлаганди. Шундан сўнг Евроиттифоқ Россияга қарши иқтисодий санкцияларни ярим йилга узайтирди.
Изоҳ (0)