Букингем саройида идиш-товоқ ювадиган хизматчи учун иш ўрни очилди, унинг маоши йилига 17 минг фунт стерлингни ташкил қилади. Тегишли эълон қироллик уйининг расмий сайтига жойланган, деб ёзади «РБК».
Даъвогарларга, шунингдек, Букингем саройида яшаш имконияти таклиф қилинади, унинг иш кунлари душанбадан жумагача. Асосий мажбуриятларидан ташқари, номзод ошпазларга таом пиширишда ёрдам беради.
Букингем саройи даъвогарга ўта катта талаблар қўймайди. Иш жойида номзодга барча зарур кўникмаларни ўргатишади.
Изоҳ (0)