2016 йил июнида ОПЕКка кирувчи нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар қазиб чиқариш ҳажмини суткасига 32,73 миллион баррелгача етказди, бу май ойидаги кўрсаткичдан 300 минг баррелга кўпроқдир. Бу ҳақда S&P Global Platts маърузасига таяниб, «РБК» хабар берди. Шу тариқа, ОПЕК қазиб чиқарадиган нефть ҳажми 2008 йил августидан буён энг юқори даражага етди.
Маърузада айтилишича, нефть ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши Ливия ва Нигериядаги инқирознинг заиф тарзда ҳал бўлгани, Эронда ўсишнинг бўшашмасдан бориши ва Саудия Арабистонида қазиб чиқаришнинг ошиши билан боғлиқ.
ОПЕК мамлакатларида нефть ишлаб чиқариш бўйича энг катта ўсиш июнь ойида Нигерия, Эрон ва Саудия Арабистонида қайд этилди.
Изоҳ (0)