ФИФА собиқ раҳбари Йозеф Блаттер саратон шишини олиб ташлаш бўйича жарроҳлик операциясини бошидан ўтказди, шундан кейин касалхонадан уйига кетиш учун жавоб берилди. Бу ҳақда Швейцария ОАВларига таяниб, «Интерфакс» хабар қилди.
Операция Цюрихда бўлиб ўтди, у муваффақиятли кечди.
Шифокорларга мурожаат қилган вақтида 80 ёшли Блаттернинг ҳаёти хавф остида бўлмаган, дея таъкидланади хабарларда.
Изоҳ (0)