«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испанияда анчадан бери ўзини бахтли ҳис этмаяпти. Аргентина терма жамоасининг Америка Кубоги финалидаги мағлубияти ва уни 21 ой муддатга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилган суд қароридан сўнг эса буткул тушкунликка тушиб қолган. Бу ҳақда Cadena COPE манбаларига таяниб, «Чемпионат» маълум қилди.
Клуб томонидан аргентиналикни қўллаб-қувватлаш учун бошланган кампания Мессига татимади. Ҳужумчи муҳитни ўзгартиришни истамоқда ва 2018 йил ёзида якунига етадиган шартномасини узайтириш ниятида эмас.
Яқинда унинг отаси «Челси» эгаси Роман Абрамович билан учрашув ўтказгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бироқ «Барселона» ўз етакчисини ёзги мавсумда қўйиб юбориши эҳтимолдан узоқ эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)