Португалия терма жамоаси футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичида ғалаба қозонмай туриб, қитъа чемпионига айланган илк жамоа бўлди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Португалия термаси Евро–2016 турнирининг гуруҳ босқичида Исландия (1:1), Австрия (0:0) ва Венгрия (3:3) билан дуранг ўйнаганди.
Мусобақа финалида эса Португалия термаси Францияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бош совринга эга бўлди.
Изоҳ (0)