8 июль, жума куни Тайвань оролига ёпирилган «Непартак» тўфони камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди, 300 нафардан ортиғи жабрланди Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Тўфон электр энергиясининг узилишига сабаб бўлди. Электр таъминоти қисман қайта ишга туширилган бўлса-да, 20 мингга яқин оила электр қувватисиз қолмоқда.
Табиий офат қишлоқ хўжалигига 21,8 миллион доллар зарар етказди.
«Непартак» тўфони Хитойга яқинлашаётгани туфайли 230 минг киши эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)