«MotoG3.com» инсайдерлик ресурси Huawei ишлаб чиқаётган янги Nexus смартфонининг илк «жонли» фотосуратларини эълон қилди. Шу тариқа, ускунанинг айрим техник тавсифлари маълум бўлди, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.ru».
Фотода кўрсатилган ускуна H1621 + H1622 код рақамига эга. Илгариги Nexus 6P H1511 + H1512 код рақами остида чиқариларди.
Суратлар янги Nexus бармоқ излари сканерига эга бўлишини тасдиқлайди — у орқа панелда, камерадан пастроқда жойлашади. Аккумулятор сиғими 3100 мА/соатни ташкил этади.
Илгарироқ HTC ишлаб чиққан Nexus’нинг рендерлари чоп этилган эди. Ускуна дизайни Huawei’никидан сифатлироқ деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)