Россия Бойқўнғирдан кетишни режалаштирмаяпти, дея маълум қилди Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Бизнинг ҳамкорликдаги ишимиздан мақсад ‘Бойқўнғир’ космодроми салоҳиятини сақлаш ва кенгайтириш, Бойқўнғир шаҳри аҳолисини иш ва яшаш учун муносиб ва қулай шароитлар билан таъминлаш, деб биламан, — дея таъкидлади Рогозин. — Россия Амур вилоятида Шарқий космодромни деярли қуриб битирган бўлишига қарамай, ‘Бойқўнғир’ биз учун ўта муҳим иш бўлиб қолади».
Бош вазир ўринбосари Россиянинг «Бойқўнғир»да қолиш ниятини атайлаб таъкидлаётганини қайд этди. «Россия ‘Бойқўнғир’дан кетмаяпти, бу президентларимиз томонидан тасдиқланган. Биз буни бугун яна бир марта муҳокама қилдик ва тасдиқладик», — деди у.
Изоҳ (0)