Бельгиядаги энг кекса ака-ука эгизаклар 8 июль, жума куни 103-таваллуд кунларини нишонлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Питер ва Паулус Лангерок ҳаётларининг аксарият қисмини бирга ўтказди. Уларнинг иккови ҳам уйланмади ва баъзида фарзандлари, набиралари бўлмаганидан афсусланади. Эгизаклар илгари судда ишлаган, ҳозир иккови ҳам Бельгиянинг Гент шаҳри яқинидаги қариялар уйида истиқомат қилади. Бир-бирларини энг яхши дўст деб ҳисоблайди.
Лангероклар биргаликда 105 йил умр кўрган америкалик ака-ука эгизаклар Глен ва Дейл Мойерга тегишли дунё рекордини янгилашларига икки йил қолди.
Изоҳ (0)