НАТО томонидан Россиянинг яккалаб қўйилиши имконсиз ва номақбул ҳисобланади. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Варшавадаги альянс саммитида маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Биз янги ‘совуқ уруш’ни истамаймиз, биз янги қуролланиш пойгасини истамаймиз, биз адоватга эришмоқчи эмасмиз», — дея таъкидлади бош котиб.
Столтенберг сўзларига кўра, НАТО тийиб туриш воситаларини ва ўз мудофаасини мустаҳкамлаш билан бирга, «Россия билан конструктив музокаралар»га эришмоқчи.
Унинг қўшимча қилишича, альянс раҳбарияти кейинроқ Россия томонини саммит иштирокчилари томонидан қабул қилинган ечимлар ҳақида НАТО-Россия Кенгашининг навбатдаги мажлиси чоғида хабардор қилади.
Изоҳ (0)