Қўшма Штатлар Польшада 1000 нафар ҳарбий хизматчини жойлаштиради. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама 8 июль, жума куни польшалик ҳамкасби Анжей Дуда билан учрашувидан сўнг маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«АҚШ бу ерда, польшалик ҳарбийлар ёнида минг кишидан иборат батальонни жойлаштиради. Шунингдек, Америка зирҳли танк бригадаси штаб-квартираси ҳам фаолиятини бошлайди. Бир сўз билан айтганда, Польшада НАТО ва америкалик ҳарбийлар контингенти, энг замонавий ҳарбий техника сони ва салмоғи ошади», — дея таъкидлади Обама.
Варшавада ўз ишини бошлаган НАТО саммитида альянсга аъзо 28 давлат етакчилари Польша ва Болтиқбўйи давлатларида 4 та кўп миллатли батальон шакллантирилишини эълон қилиши кутилмоқда. Уларнинг таркибига АҚШ, Канада, Германия ва Буюк Британия ҳарбий хизматчилари киради. Мазкур кучларнинг жойлаштириши 2017 йил январида бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)